Голландиянинг Гитхорн қишлоғида на кўча, на машина бор

16:47, 17 ноябрь

Сизни жаннатнинг бир бўлаги бўлган, Венецияни эслатувчи Голландиянинг табиати гўзал қишлоқларидан бирига таклиф этамиз, дейди “Оnedio.ru” нашри.

Гитхорн қишлоғи Нидерландиянинг Оверэйсел вилоятида жойлашган. 

Режиссёр Берт Ханстр 1958 йилда суратга олган “Фанфарлар” комедиясидан сўнг Гитхорн қишлоғи дунёга машҳур бўлди. 

Ариқлар ва кўприклар (180 та) кўплиги учун қишлоқни “Нидерланд Венецияси” деб аташади.

Қишлоқ Венецияга ўхшатилгани билан сайёҳлар ташриф буюрмайди. 

Бундан хитойликлар мустасно, бу ерга тасодифан келиб қолган хитойликларга қишлоқ хуш келгани боис, тез-тез қадам ранжида қиладиган бўлиб қолишган.

Ҳозирда тинч ва осойишта гўзал манзарали қишлоқда 2620 га яқин одам истиқомат қилади.

Гитхорн таржима қилинганда “эчки шохи” деган маънони англатади, бу ном унга бир неча асрлар илгари берилган.

Қишлоқда бирор кўча йўқ, кўча бўлмагандан кейин автомашина ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас, қатнов сувда қайиқлар орқали амалга оширилади. Демак, ҳавонинг бузилиши ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас.

Ёлғон бўлмасин, велосипед қатнови учун биргина йўлакча яратилган.

Сайёҳлар бу ерга қайиқда сузиб, роҳатланиш учун ҳам ташриф буюришади.

Ариқларнинг икки тарафида ресторанлар ва маҳаллий ҳунармандларнинг дўконлари жойлашган.

Қишда эса гўзал қишлоқ эртаклардаги каби сеҳрли қиёфага киради!

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!