Муддатидан олдин овоз бериш вақти белгиланди

16:55, 17 ноябрь

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 7-Самарқанд округ сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида сайлов участкаларида муддатидан олдин овоз беришни ташкил этиш ҳақидаги масала кўриб чиқилди. 

“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонуннинг 31-моддасига кўра, сайлов куни ўз яшаш жойида бўлмайдиган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга, дея хабар беради ЎзА. Муддатидан олдин овоз бериш сайловга ўн кун қолганида бошланади ва сайловга бир кун қолганида тугалланади. 

Округ ҳудудидаги сайлов участкаларида муддатидан олдин овоз бериш 2016 йил 24 ноябрь куни бошланиб, 2 декабрь куни якунланиши тўғрисида қарор қабул қилинди. Сайловчи ушбу кунларда соат 9.00 дан 18.00 га қадар участка сайлов комиссияларига мурожаат қилиши мумкин. Муддатидан олдин овоз бериш вақти оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!