“Порше” компанияси ва Шарапова ҳамкорликни қайта йўлга қўйишди (Фото)

08:37, 18 ноябрь

Дунёга машҳур “Порше” автомобиль концерни россиялик теннис маликаси Мария Шарапова билан ҳамкорликни қайта йўлга қўйди. Бу ҳақда “Оламспорт” нашри маълум қилмоқда.

Шарапова допинг можаросига аралашиб қолгач, “Порше” теннисчи билан ҳамкорликни тўхтатган эди.

Шу йилнинг июнь ойида ITF ташкилотининг антидопинг қўмитаси Мария Шараповани тақиқланган мельдония моддаси истеъмол қилгани учун 2 йилга четланганди.

Кейинроқ Лозаннадаги Спорт арбитраж суди теннисчининг жазо муддатини бир йилу уч ойга камайтирганди. Куни кеча томонлар янги шартнома бўйича битим имзолашди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!