Бурун оққанда… уй шароитида қандай йўл тутиш лозим?

09:56, 18 ноябрь

Хантал кукуни

Пайпоқ кийишдан олдин ҳар бирининг ичига 1 ош қошиқдан хантал кукуни сепиб олинг ва кун давомида уларни ечманг. Уйқудан олдин эса хантал кукуни қўшилган илиқ сувга оёқларингизни 10 дақиқа солиб ўтиринг.

Саримсоқ пиёз

3 бўлак саримсоқ пиёзни тозалаб, эзиб, устидан 1/4 стакан қайноқ сув қуйинг-да, 2 соат дамлаб қўйинг. Кейин докадан сузиб олиб, бурнингизга томизинг.

Асал

2 та гугурт чўпига пахта ўраб, уларни асалга ботиринг-да, бурун катакларига солиб қўйинг. Шу ҳолда 10-15 дақиқа турсин. Қарабсизки, бурнингиз топ-тоза бўлади.

Алоэ

Ярим стакан сувга 1 чой қошиқ туз солинг. Шу намакоб билан бурунни ювиб, кейин ҳар бир катагига 3-5 томчи алоэ суви томизинг.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!