Қошларингиз яхши ўсишдан тўхтаб, нозиклашиб қолган бўлса...

10:04, 18 ноябрь
  • Икки ой давомида ҳар куни кечки пайт бодом ёғини илитиб, 15 дақиқага суртинг.
  • Юзингизни совун билан ювганингизда қуруқлашиб қолаётганини ҳис қилишингиз мумкин. Баргизуб, иттиканак (череда), ялпиз, мойчечакнинг ҳар биридан ярим чой қошиқдан олиб, 1 стакан қайнаган сувда дамланг. 10-20 дақиқа тиндириб, сувини сузиб олинг ва 1 чой қошиқ крахмал қўшинг. Бу дамлама билан эрталаб ва кечқурун юзингизни ювинг. У совун вазифасини ўтайди, терингизни қуруқлаштириб юбормайди.
  • 2 чой қошиқ асалга 1 чой қошиқ манний крупаси қўшиб аралаштиринг. Аралашмани юзингизга ва, айниқса, қора нуқталар бор жойларига яхшилаб уқаловчи ҳаракатлар билан суртинг. У терини тозалаб, қора нуқталарни йўқотишга ёрдам беради.
  • 2 ош қошиқ асални 3 ош қошиқ қаймоқ, 3 томчи ретинол (витамин А)ни ярим стакан манний крупаси билан аралаштиринг. Душга кирганингизда аввал терингизни намлаб, кейин бу ниқобни суртишингиз мумкин. Айниқса, тананинг целлюлитли қисмларини яхшилаб ишқалаш лозим.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!