“Локомотив” биринчи марта Ўзбекистон чемпиони, Ислом Тўхтахўжаев эса илк бор ота бўлди

10:11, 18 ноябрь

Тошкентнинг "Локомотив" клуби ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев бугун ўғил фарзандли бўлди. Бу ҳақда “Локомотив” клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Чақалоққа узоқ умр, соғлиқ-саломатлик тилаган ҳолда келажакда яхши инсон бўлиб вояга етишини ният қилиб қоламиз. Ислом, биринчи фарзанд муборак бўлсин!”, – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, “Локомотив” куни кеча Ўзбекистон чемпионлигини муддатидан аввал қўлга киритди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!