“Манчестер Юнайтед” сардори Уэйн Руни “Арсенал”га қарши ўйинни захирадан бошлайди

10:34, 18 ноябрь

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоа сардори Уэйн Рунини “Арсенал”га қарши АПЛ 12-турида захира ўриндиғида қолдиради. Бу ҳақда Mirror нашри хабар бермоқда. 

Маълум бўлишича, Златан Ибраҳимовичнинг сариқ карточкалари кўпайиб кетгани сабабли дисквалификациясига қарамай, Руни ўйинни асосий таркибда бошламайди.

Эслатиб ўтамиз, "МЮ" ва "Арсенал" ўртасидаги ўйин эртага, 19 ноябрь куни Тошкент вақти билан 17:30 да старт олади. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!