Болливуд актрисаси Малика Шераватга Парижда номаълум шахслар ҳужум қилди

11:13, 18 ноябрь

Франциянинг Париж шаҳрида Болливуд актрисаси Малика Шераватга номаълум шахслар ҳужум қилди. Бу ҳақда “Вести” хабар бермоқда

Полиция маълумотларига кўра, актриса ва модель Малика Шераватга уч нафар номаълум шахс ҳужум қилган. 

Ниқобли шахслар актрисага тан жароҳати етказган. Шундан сўнг улар актрисани тунаб, ҳодиса жойидан яширинган. 

Ҳодиса гувоҳлари зудлик билан тез ёрдам чақирган. 

Ҳужум Малика Шерават ўзининг Париждаги уйига кираётганда, хонадон остонасида юз берган. Маълумотларга кўра, мазкур уй америкалик телеюлдуз Ким Кардашьянга ҳужум қилинган меҳмонхона яқинида жойлашган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!