Адель бошига тушган кўршапалак сабабли концертини тўхтатди (Видео)

11:19, 18 ноябрь

Адель билан ғалати ҳодиса Мехикода содир бўлди. Хонанданинг бошига кўршапалак тушиб кетди, шу сабабли у концертини тўхтатишга мажбур бўлди. 

Қуйида акс этган кадрларда Адель бақириб кўр шапалакдан қочгани акс этган.

“Бу ерда кўршапалак бор! У менинг бошимда!", — дейди Адель.

Ҳодиса тез орада ўз ечимини топди. Аделнинг Мексикадаги концерти Белфастда февралда старт олган жаҳон турнеси доирасида бўлиб ўтди.

Бундай ҳодисалар Адель билан тез-тез содир бўлади. Аввалроқ хорижий ОАВлар Адельнинг олдига итини таништиришга олиб чиқишган мухлиси ҳақида хабар берганди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!