Майин картошка бўтқаси тайёрлашнинг 10 сири

11:19, 18 ноябрь

Аъло даражадаги картошка бўтқаси бу майин, енгил, ёқимли таъмли ва қаймоқрангли бўтқадир. Аслини олганда, қайнатилган картошкани эзишдан   ҳам осони борми? Йўқ, аммо бўтқа мазали чиқиши учун ҳар бир аёл билиши керак бўлган бир қатор қоидалар мавжуд.

1.     Краxмал миқдорини аниқланг. Бўтқа майин ва енгил бўлиши учун таркибида краxмали кўп бўлган картошкадан харид қилинг. Картошка таркибидаги краxмал миқдорини аниқлашнинг оддий, xалқона усулларидан бири, уни иккига бўлиб, бўлакларни бир-бирига ишқалашдир.  Агар катошка таркибида краxмал кўп бўлса, бўлаклар бир бирига ёпишиб, ажралмайди,

2.     Қандай картошни танлаш керак? Бўтқа учун янги чиққан картошка тўғри келмайди, чунки унинг таркибида краxмал миқдори кам. Натижада, таомингиз қумоқ-қумоқ бўлиб қолади.

3.     Ёқимсиз ҳиддан халос бўлиш.  Картошкани пўстидан арчишдан олдин уни яxшилаб ювинг. Чунки сабзавот ернинг исини ўзига сингдириб олган бўлади.  Агар уни ювмасангиз, пўсти олинган картошкани қанча ювманг ҳиди тураверади.

4.     Ивитиманг. Тозаланган картошкани сувда узоқ ивитиб қўймай дарров пиширинг. Сувда узоқ қолиб кетган картошканинг таъми ўзгаради, краxмали ҳам ювилиб кетади.

5.     Туз ёддан чиқмасин. Картошкаларни қайнаётган, тузли сувга солинг. Шунда бўтқа таркибига туз яxши сингиб, мазали бўлади. Агар уни совуқ сувда қайната бошласангиз, устки қисми тез пишиб, ўртаси хомлигича тураверади.

6.     Кўп сув солманг. Қозонга картошкани номигагина ёпадиган даражада сув қуйинг. ªайнаб чиққандан сўнг оловни пасайтириб, 20-25 дақиқа, қопқоғи ёпиқ ҳолда пишириб олинг.

7.     Тўғри “ёрдамчи” танланг. Сабзавот пишганидан сўнг сувини тўкиб ташланг. Уни бўтқа ҳолатига келтириш учун блендер ёки ошxона комбайнидан фойдаланмаганингиз маъқул. Тўғри бундай усул ишни анча тезлаштиради, лекин бўтқани ёпишқоқ ва оғир қилиб қўяди. Яxшиси маxсус эзғичдан фойдаланинг.

8.     Махсулотлар солиниш кетма-кетлика амал қилинг. Аввал картошкага хеч нарса солмаган ҳолда эзғиланг, сўнг оз-оздан сариёғ солинг. Француз бош ошпазлари картошка бўтқасига айнан сариёғни аямасликни тавсия этадилар. Сариёғдан сўнг эса иссиқ сут ёки суюқ қаймоқ қўшилади. Агар улар совуқ бўлса, бўтқага ёпишқоқ массага айланади.  

9.     Шу ондаёқ енг. Бўтқани олдиндан тайёрламанг, уни тайёр бўлиши билан дастурхонга тортиш керак. Бўтқа иситилмайдиган таомлар турига киришини эсингиздан чиқарманг.

10.   Ўзгача таъм сари. Іеч кимникига ўxшамас, фақатгина хашаматли ресторанларда меҳмонларга тортиладиган бўтқани тайёрлаш учун, картошка қайнаётганда унга дафна барги, бошқа сабзавотлар солиб юборинг. Уни бўтқа ҳолатига келтираётганда эса зайтун ёғида таб берилган пиёз, майдаланган янги кўкатлар ёки майдаланган мускат ёнғоғидан солиб юборинг.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!