50 ёшли хонимларга шингил маслаҳатлар

11:31, 18 ноябрь

50 ёшни қаршилаган баъзи аёллар ортиқча вазндан ва ажинлар кўпайганидан нолисалар, бошқалари ўзларига ярашмаган кенг кийимларни кийиб, урфга умуман аҳамият бермайдиган хонимларга айланадилар. Бу ҳолат юз бермаслиги учун қуйидаги маслаҳатларимизга амал қилинг.

1.     50 ёшни қаршилаган аёлларга асосан  классик усулда кийиниш тавсия этилади. Лекин бундай усулда кийинсангиз, жуда жиддий кўриниб қолмаслигингиз керак. Ёрқин рангдаги зираклар, тасмалар тақишни унутманг.

2.     Қоматингиздан уялманг, аксинча унга урғу беринг. Тўғри бичимдаги шимлар билан, кенг бичимдаги бўксани ёпиб турувчи кофталар кийинг ёки ёпишиб, қоматга мос турувчи кўйлак билан пиджак кийсангиз, ҳам кўркам, ҳам ёш кўринасиз.

3.     Ўз ёшингизга мос кийининг. Ёш кўринаман деб, бачканалашманг.

4.     Xудди олдингидек пардоз қилишга вақтингизни аяманг. Иложи борича, пардозни табиий ва юмшоқ, сокин рангларда қилинг. Ёрқин рангдаги лаб ва кўз бўёқларир сизга ярашмайди.

5.     Соч ранги ва уни кестиришга алоҳида аҳамият беринг. Ёрқин рангли соч бўёқларини тиниб-тинчимас ўспирин қизларга қолдириш тавсия этилади. Бақлажон, каштан рангли бўёқлардан фойдаланинг. Турмак танлашни гўзаллик салонларида ишловчи тажрибали сартарошларга топширинг.

6.     Шафтоли ранг, оч пуштиранг, қаймоқранг, шоколад рангли кийимлар гардеробингиздан ўрин эгалласин.

7.     Тўй-ҳашамларда сизга 40 ёш беришларини истасангиз, мураккаб бичимли, бежирим, шунингдек, катта-катта гулли ёки нақшли кўйлакларга эътибор қаратинг. Бундай либослар қоматингиздаги нуқсонларни беркитиб, сизни янада гўзаллаштиради.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!