“Манчестер Юнайтед” келаси мавсум ЕЧЛда ўйнамаса, 20 миллион фунт зарар кўради

11:41, 18 ноябрь

«Манчестер Юнайтед» келаси мавсум Чемпионлар лигасида ўйнамаса, 20 миллион фунт йўқотади.

Клуб ва Adidas компанияси ўртасида имзоланган шартномага кўра «Манчестер Юнайтед» қаторасига икки йил Чемпионлар лигасида иштирок этмаса, ҳомийлик пули камайтирилади. Эслатиб ўтамиз, манкунианликлар ўтган мавсум ЕЧЛсиз қолиб кетган эдилар.

Шу билан бирга «Манчестер Юнайтед»нинг умумий даромади биринчи кварталда 2.8 фоизга камайгани айтилган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!