Ксения Собчак она бўлди

11:56, 18 ноябрь

Телебошловчи Ксения Собчак илк бор она бўлди — 18 ноябрь куни у ўғил фарзанд дунёга келтирди. Бу ҳақда у ўзининг Instagram аккаунтида хабар қолдирди.

Собчакнинг сўзларига кўра, ўғлининг туғилган куни унинг ҳаётидаги энг бахтли ҳодиса бўлди.

“18.11.16 энди энг бахтли кун. Мен — ажойиб боланинг онасиман”, — дея изоҳ қолдирди у сурат остига. Чақалоқнинг суратини Ксения жойлашни лозим топмади.

2013 йилнинг февралида Ксения Собчак актёр Максим Виторган билан турмуш қурган. 35 ёшли телебошловчи учун бу биринчи фарзанди, 44 ёшли Виторган учун эса учинчи.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!