Сингапурлик қизчанинг ҳурпайган сочи уни ижтимоий тармоқларда машҳур қилди

12:07, 18 ноябрь

Сингапурда яшовчи қизча ўзининг узун сочи билан ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари орасида машҳур бўлди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Бир ёш-у, тўққиз ойлик Хизернинг онаси, 33 ёшли Нина Серна (Nina Serna)нинг айтишича, қизча туғилгандаёқ, унинг сочи 15 сантиметр бўлган экан. Ҳозирда у қизи билан кўчага айланишга чиққанда, йўловчилар уни тўхтатиб, сочи ҳурпайган қизи билан суратга тушишга рухсат сўрар экан.  

Аксарият одамлар қизчага парик кийгизилган, деб ҳисоблайди. Онаси уни чўмилтиргандан кейин, сочига шакл бериш учун албатта, соч қуритувчи фендан фойдаланади. 

Аввалроқ, 2 ойлик Жуниор исмли болакайнинг ноодатий сочлари туфайли машҳурликка эришгани ҳақида хабар берган эдик.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!