Ўзбeкистон делегацияси Макка шаҳрида учрашув ва музокаралар ўтказди

12:10, 18 ноябрь

2016 йилнинг 17 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси делегацияси Макка шарида Саудия Арабистони Подшоҳлигининг ташқи ишлар бўйича давлат вазири Низар Мадани ҳамда ИҲТнинг янги Бош котиби Юсуф Аҳмад ал-Усаймин билан учрашув ва музокаралар ўтказди.

Учрашувларда икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари ҳамда октябр ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган ИҲТ ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг 43-сессиясида эълон қилинган ташкилот ТИВКда Ўзбекистон раислигининг устувор вазифаларини амалга оширишга доир масалалар батафсил муҳокама қилинди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!