Хонанда Анвар Собиров қиз фарзандли бўлди

14:19, 18 ноябрь

Хонанда ва актёр Анвар Собиров яна бир бор оталик бахтига сазовор бўлди. 

Бу ҳақда хонанда ўзининг Instagram`даги саҳифасида маълум қилди. 

“Аллоҳга шукур, яна ота бўлиш бахтига муяссар қилди, умри билан берган бўлсин”,—деб ёзди Анвар Собиров чақалоқнинг суратини изоҳлаб. 

Маълумотларга кўра, қизалоққа ҳали исм қўйилмаган. 

Фурсатдан фойдаланиб, “Darakchi.uz” таҳририяти номидан Анвар Собировни мазкур қувончли ҳодиса муносабати билан муборакбод этамиз.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!