Хитойлик фермер чўчқаларни спорт билан шуғулланишга мажбур қилди

14:34, 18 ноябрь

Хитойлик фермер соғлом ва гўшти мазали бўлиши учун чўчқаларини баландликдан сувга  сакрашга ўргатди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри. 

Хитойнинг Хунунь вилоятида яшовчи Хуан Дэмин (Huang Deming) исмли фермер тўрт йилдан бери фермасидаги чўчқаларни спорт билан шуғулланишга мажбур қилади. Фермер ҳар куни чўчқаларни ферма яқинидадаги ҳовуз бўйида жойлашган уч метрлик вишкага ҳайдаб боради, чўчқалар баландликдан сувга сакрагандан кейин, уларни ҳовуз атрофида айлантириб, сайр қилдиради.

Фермер айнан шундай машқлар орқали чўчқаларнинг иммун тизими мустаҳкамланишига, камроқ касал бўлишига ишонади. Бундан ташқари, баландликдан сакраш ва сувда сузиш уларнинг иштаҳасини очади, натижада чўчқалар кўпроқ озиқланади ва тезроқ ўсади, деб ҳисоблайди. Хуан Дэминнинг фикрича, бундай “спортчи” чўчқаларнинг гўшти жуда ҳам мазали бўлар экан.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!