Райҳон ва Фарҳод Алимов бахтдан парвоз қилмоқда(Фото)

15:14, 18 ноябрь

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева айни дамда турмуш ўртоғи,бошловчи Фарҳод Алимов билан бирга Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида асал ойини ўтказмоқда. Жуфтлик ҳалигача бирга тушган суратларини ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлагани йўқ. Бироқ улар Дубайдаги саёҳат акс этган алоҳида-алоҳида суратларни бошқалар билан бўлишмоқда. Мазкур суратларда Райҳон ва Фарҳоднинг гўё бахтдан парвоз этаётганини кўриш мумкин. Қуйида ана шундай суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз. 

Маълумот учун, Райҳон ва Фарҳод Алимовларнинг никоҳи муносабати билан 5 ноябрь куни пойтахтдаги “Атланта” ресторанида ош берилган эди. Улар 13 ноябрь куни асал ойини ўтказиш учун Дубай шаҳрига жўнаб кетди.













Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!