Пишлоқдан саватчалар - ичида салати бор!

15:19, 18 ноябрь

Зарур масаллиқлар (6 кишилик): 200 гр. пишлоқ, 100 гр. қайнатилган товуқ гўшти, 50 гр. қуритилган нон (сухари), 1 та қизил булғор қалампири, 1 ош қошиқ зайтун ёғи, 1 чой қошиқ лимон шарбати, салат барги, кўкатлар, туз, мурч.

Тайёрланиши: 1. Пишлоқни қирғичдан ўтказинг. Кейин қоғоз тўшалган патнисга айлана шаклида солиб, 200 даражада қиздирилган газ печига 4-5 дақиқага қўйинг.

2. Пишлоқларни печдан олгач, стакан ёрдамида суратдагидек қилиб саватчалар ясанг.

3. Товуқ гўштини тўртбурчак, қизил булғор қалампири, салат барги ва кўкатларни майдароқ қилиб тўғранг. Кейин ҳаммасини аралаштириб, туз, мурч сепинг.

4. Салатни эҳтиёткорлик билан пишлоқли саватчаларга солинг. Кейин зайтун ёғи ва лимон шарбати солиб, туз, мурч сепинг. Юзасини қуритилган нон ва майдаланган кўкатлар билан безатинг.

Тайёрланиш вақти: 30 дақиқа

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!