Барнауллик аёл мушук сотиб олиш учун машинасини сотиб юборди

16:52, 18 ноябрь

Россиянинг Барнаул шаҳрида яшовчи Инна Домбровская камёб турдаги мушук боласини сотиб олиш учун машинасини сотиб юборди.

Джинни лақабли Каракет эгасига миллион Россия рублига тушди($15,4 минг). Домбровскаянинг сўзларига кўра, бундай мушуклар бутун дунёда 25 дона. Уларни кўпайтириш қийин бўлгани учун жуда қиммат туради: ушбу наслдаги мушуклар каракал (чўл силовсини) ва абиссин мушугининг гибридидан иборат. Мушук силовсинга ўхшайди, фақат ҳажми кичикроқ.

Домбровскаянинг айтишича, у 20 йилдан кўпроқ мушуклар билан шуғулланади, у турли наслдагиларини боққан, лекин доим ёввойи ҳайвони бўлишини орзу қилган. 

«Ушбу мушукни кўрганимда ўзимни тутиб тура олмадим. Эрим ҳам истагимга тушунди. Биз машинамизни сотиб юбориб, мушукни сотиб олдик», — дейди у. Эрини кўндириш учун аёл уч ҳафта сарфлади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!