Саратонга чалинган қиз келажакда уйғониш учун ўзини музлатишни талаб қилди

17:40, 18 ноябрь

Буюк Британияда яшовчи 14 ёшли, сартоннинг кам учрайдиган турига чалинган қиз суд орқали ўз танасини криоген музлатиш ҳуқуқига эга бўлди, деб хабар берди “Ntv.ru” нашри.

Нашрнинг хабар беришича, қиз орадан бир неча йиллар ўтгач, янги технология саратон касаллигини даволай оладиган келажакда уйғонишга умид қилмоқда.

“Мен эндигина 14 ёшга кирдим, ўлишни, мени дафн этишларини истамайман. Криоконсервация менга орадан юз йиллар ўтса-да, қайта тирилиш, даво топиш имконини беришига ишонаман”, деди бемор қиз.

Қизнинг онаси фарзандининг қарорини қўллаб-қувватлаган, отаси эса қарши бўлди. Суд мажлисидан кейин эса ота ҳам қизининг қарорига кўниб, фикридан қайтди.

Суд мажлисидан кейин қизнинг танаси 37 минг фунт стерлинг (46 минг доллар) эвазига АҚШнинг Аризона штатида музлатилди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!