“Челси” мураббийи ва ярим ҳимоячиси октябрь ойининг энг яхшилари бўлди

21:24, 18 ноябрь

Лондоннинг “Челси” жамоаси ярим ҳимоячиси Эден Азар Англия Премьер-лигасида октябрь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди.



“Челси”нинг бош мураббийи Антонио Конте эса октябрь ойида АПЛнинг энг яхши мураббийи деб тан олинди.

Қайд этиш керакки, “Челси” октябрь ойида қаторасига тўртта учрашувда ғалабага эришган.  “Халл Сити” 2:0, “Лестер”  3:0, “Манчестер Юнайтед” 4:0 ва “Саутгемптон” 2:0 ҳисобида мағлуб этилди. .

Эден Азар эса барча учрашувларда майдонга тушиб, учта гол урган ва битта голли узатмани амалга оширган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!