“Интер” 36 ёшли Стивен Жеррардни ўз сафига қўшиб олиши мумкин

09:50, 19 ноябрь

“Ливерпуль” клубининг афсонавий футболчиси, айни дамда АҚШнинг “Лос-Анжелес Гэлакси” жамоасида тўп сураётган Стивен Жеррард фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда “iSport.ua” хабар бермоқда.

Декабрь ойида Стиви Жининг амалдаги клуб билан келишуви ўз якунига етади ва у шартномани узайтирмайди. Ярим ҳимоячига “Интер” клуби қизиқиш билдирмоқда ва унга мавсумнинг иккинчи ярим учун битим таклиф қилмоқда.

Стивен Жеррард эркин агент сифатида “Интер”га қўшилиши кутилмоқда.  Томонлар шахсий шартрнома борасида музокаралар ўтказмоқда.

Жорий мавсумда Жеррард МЛСнинг 22 ўйинида майдонга тушиб, 3 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!