Нокли чизкейк - десерт учун ажойиб ширинлик!

10:20, 19 ноябрь

Зарур масаллиқлар (8 кишилик): 300 гр. ун, 250 граммдан ёғли творог ва сметана, 150 граммдан ёғсиз творог ва шакар, 4 та нок, 4 дона тухум, 1 пакет ванилинли шакар, 6 ош қошиқ ўсимлик ёғи, 2 ош қошиқдан крахмал ва эзилган занжабил, 3 чой қошиқ юмшатгич (разрыхлитель), туз.

Тайёрланиши: 1. Ёғсиз творогни шакарнинг ярми, ўсимлик ёғи ва 1 дона тухум билан яхшилаб аралаштиринг. Туз, ванилинли шакарни ҳам солинг. Кейин ун ва юмшатгични қўшиб, хамир тайёрланг. Хамирни айланаси 30 см.лик қолипга солинг. Хамирнинг баландлиги 3 см. бўлсин.

2. 3 дона тухумнинг оқини сариғидан ажратиб, яхшилаб кўпиртиринг. Тухум сариғини эса ёғли творог, сметана ва қолган шакар билан аралаштиринг. Крахмал ва эзилган занжабилни ҳам қўшинг. Кейин кўпиртирилган тухум оқини солиб, аралаштиринг.

3. Творогли аралашмани хамир устидан солинг. Хамирнинг четларини кўтариб, творогли аралашма устидан ёпинг. Нокларни тозалаб, иккига бўлинг ва ўртача қалинликда кўндалангига тўғранг. Хамир устидан нокларни жойлаштириб чиқинг. 180 даражада қиздирилган газ печида 40 дақиқада пишади.

Тайёрланиш вақти: 1 ярим соат

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!