Сайёҳ йигитнинг танаси кислотали сувда эриб кетди

11:01, 19 ноябрь

АҚШнинг Йеллоустоун миллий паркида Колин Скот деган сайёҳ йигит Норрис номли гейзерли ҳовузга йиқилиб, кислота кучлилиги сабабли танаси батамом эриб кетди, деб хабар берди  “Тvzvezda.ru” нашри. 

Бахтсиз ҳодиса Скот сув даражасини ўлчаб кўриш учун энгашганда рўй берган. Унинг оёғи сирғаниб кетиб, сувга қулаган. Бу ерда чўмилиш қатъиян ман этилганига қарамай, парк ходимлари 23 ёшли йигит қайноқ сувда чўмилишни истаган бўлса керак, деб тахмин қилмоқда.  Қутқарувчилар етиб келганда, Скотт ҳалок бўлган эди. 

Кучли шамол кўтарилгани боис унинг жасадини сувдан олиб чиқишнинг иложи бўлмади. Эртаси куни ҳовуз бўйига келган қутқарувчилар қидирувни давом эттиришди, аммо йигитнинг жасади сувда эриб кетган эди, фақатгина унинг шахсий буюмлари топилди.

Нашрнинг маълумот беришича, бу Йеллоустонда рўй берган ягона бахтсиз ҳодиса эмас. 1890 йилдан бери, ҳовузда 22 киши ҳалок бўлган, улардан 2 нафари қайноқ кислотада чўмилмоқчи бўлган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!