Ўзбекистонда Словакия киноси кунлари бошланди

12:08, 19 ноябрь

Пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги Кино саройида Словакия киноси кунлари бошланди. 

Словакиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда ташкил этилган Словакия киноси кунларида мамлакатимиз кинотомошабинлари эътиборига Словакия кинематография санъатининг ўзига хос жиҳатларини мужассамлаштирган фильмлар ҳавола қилинади. 

Ҳаётий воқеалар асосида суратга олинган "Мен севаман, сен севасан" фильми ушбу киноасарлардан биридир. Унда ҳар қандай қийинчилик ва синовларга бардош бера оладиган инсонлар ҳаёти акс эттирилган. Режиссёр Душан Ханакнинг мазкур картинасида бош ролларни Роман Клосовски, Ива Янжурова, Милан Елич ижро этган. Бу фильм "322" ва "Эски дунё манзаралари" картиналарининг мантиқий давоми бўлиб, режиссёр 1989 йили шу фильмлари учун Берлинда ўтказиладиган "Кумуш айиқ" фестивалида "Энг яхши режиссёр" номинациясини қўлга киритган. 

Дастурнинг иккинчи кунида режиссёр Петер Соланнинг "Боксчи ва ўлим", учинчи кунида режиссёр Милослав Лутернинг "Дунай орқали йўл" фильмлари намойиш этилади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!