Шаҳзода Муҳаммедова хонанда Қиличбек Мадалиев билан дуэт куйлади(Видео)

12:28, 19 ноябрь

Актриса, дизайнер, бошловчи ва хонанда, бир сўз билан айтганда серқирра ижодкор Шаҳзода Муҳаммедова хонанда Қиличбек Мадалиев билан дуэт куйлади.

Бу ҳақда Шаҳзода ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали маълум қилди. 

“Халқимиз ардоғидаги афсонавий санъаткор Охунжон Мадалиевнинг фарзандлари Қиличбек Мадалиев таклифига биноан янги тарона ёзяпмиз”,—деб ёзди Шаҳзода Instagram`даги саҳифасида. 

Мазкур янги дуэт тарона Қиличбек Мадалиевнинг 1-2 декабрь кунлари “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтадиган “Ошиқлигимни айтинг” деб номланган яккахон концерт дастурида тақдим этилиши режалаштирилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!