Месси саҳоватли ишга қўл урди ёҳуд у терма жамоа қўриқчилари маошини тўлаб берди

13:56, 19 ноябрь

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси ва сардори Лионель Месси  мамлакат футбол федерациясининг терма жамоа қўриқчилари олдидаги қарзларини тўлаб берди.

Футбол федерациясидаги юзага келган инқироз туфайли улар мамлакат терма жамоасини ҳимоя қилувчи қўриқчиларга деярли 6 ойдан буёон маош тўлай олмаган. Шу сабали улар бу масалада шахсан Мессининг ўзига мурожаат қилишди. Бу ҳақда Diario Uno нашри хабар бермоқда.

Журналист Хуан Пало Варскининг айтишича, Бразилия билан ўйиндан олдин қўриқчилар Мессининг олдига келишиб шундай дейишган: “Сен билан гаплашиб олишимиз керак. Биз 5-6 ойдан буён маош олмаяпмиз. Сен жамоа сардорисан ва шу сабаб сендан ёрдам сўраймиз”.

Шундан сўнг, Месси отасига қўнғироқ қилган ва шахсий ҳисобидан қўриқчиларнинг маошини тўлаб берган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!