Роналду “Реал Мадрид” мухлислари нафратига дучёр бўлди

16:19, 19 ноябрь

"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоа мухлисларининг нафратига дучёр бўлди. Португалиялик ҳужумчи машғулотларнинг бирида ўз жамоадошиЛукас Васкесга қарши ўта қўпол ўйнади.

“Sports.uz” нашрининг маълум қилишича, Роналдунинг бу қилиғи жамоадошларига ҳам, мухлисларга ҳам ёқмади. Уларнинг аксарияти Криштиану жорий мавсумдаги омадчизликлари аламини жамоадошларидан ола бошлади деган фикрни илгари сурмоқда.

Криштиану Роналду жорий мавсумда саккизта учрашувда бешта гол урди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!