Ўзбекистонлик теннисчилар халқаро турнирнинг жуфтлик баҳсларида финалга чиқди

22:35, 19 ноябрь

Қозоғистонда ўсмирлар ўртасида ўтказилаётган халқаро турнирнинг жуфтлик баҳсларида теннисчиларимиз Лайло Баҳодирова ва Милана Масленкова муваффақиятли иштирок этмоқда.

ЎзАнинг хабар қилишича, Халқаро теннис федерацияси (ITF) томонидан ташкил этилган нуфузли мусобақанинг жуфтлик баҳслари ярим финалида Лайло ва Милана россиялик теннисчилар Алёна Никишина ва Александра Мироновага қарши кортга чиқиб, 7:5, 6:0 ҳисобида зафар қучди.

Л.Баҳодирова ҳамда М.Масленкова финал учрашувида қозоғистонлик Дария Детковская ва россиялик Авелина Сайфиддинова жуфтлиги билан куч синашади.

Лайло Баҳодирова турнирнинг яккалик баҳсларида Алёна Никишинани 6:0, 6:3 ҳисобида енгди ва ярим финалда яна бир россиялик теннисчи Мария Ткачева билан рақобатлашадиган бўлди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!