Ла Лига. “Барселона” кутилмаганда ўз майдонида “Малага” билан дуранг ўйнади

23:28, 19 ноябрь

Испания чемпионати 12-туридан ўрин олган “Барселона” ва “Малага” клублари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Унда 0:0 ҳисобидаги нурсиз дуранг қайд этилди.

Қайд этиш керакки, 68-дақиқадан бошлаб каталонияликлар бир киши кўп бўлиб ўйнади. 90-дақиқада эса “Малага”нинг яна бир футболчис майдонни тарк этди. Шунга қарамай, “Барселона” ўз уйида очко йўқотди.

“Барселона” азалий рақибининг “Атлетико”га қарши ўйини олдидан муҳим очколардан мосуво бўлди.

Барселона – Малага 0:0

Барселона – тер Стеген, Маскерано, Пике, Динь (Альба, 62), Суарес (Андре Гомеш, 68), Серджи Роберто, Рафинья (Ракитич, 77), Бускетс, Туран, Неймар, Пако Алькасер.

Малага – Камени, Торрес, Льоренте, Рикка, Вильянуэва, Форнальс (Дуда, 90), Хуан Карлос, Аньор, Онтиверос (Луис, 69), Росалес, Сандро Рамирес (Эн-Несири, 81).

Огоҳлантиришлар: Рикка (22), Онтиверос (62).

Четлатишлар: Льоренте (68), Хуан Карлос (90).

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!