АПЛ. Диего Костанинг ягона голи "Челси"ни турнир пешқадамига айлантирди

07:16, 21 ноябрь

Англия чемпионати 12-турида Лондоннинг "Челси" жамоаси "Миддлсбро" клуби билан ўзаро баҳс олиб борди. Муросасиз кечган ўйинда "Челси" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Учрашувнинг 41-дақиқасида Диего Коста томонидан киритилган ягона гол лондонликларни 3 очко келтирди. Мазкур ғалабадан сўнг "Челси" очколари ҳисобини 28 тага етказиб, турнир пешқадамига айланиб олди. 

"Миддлсбро" – "Челси" 0:1

Гол: Диего Коста, 41

"Миддлсбро": Вальдес – Барраган, Чеймберс, Гибсон, да Силва (Даунинг, 71) – Форшоу (Лидбиттер, 89), Клейтон (Фишер, 73), де Роон – Траоре, Рамирес – Негредо

"Челси": Куртуа – Аспиликуэта, Давид Луис, Кэхилл – Мозес (Иванович, 89), Канте, Матич, Алонсо – Педро (Чалоба, 80), Диего Коста, Азар (Оскар, 90+2)

Огоҳлантиришлар: Клейтон, Чеймберс – Аспиликуэта, Давид Луис, Канте

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!