Мандарин холестеринни камайтиради

10:34, 21 ноябрь

Совуқ мавсумда мандарин истеъмол қилиш турли инфекцияларга чидамли бўлишда ёрдам беради. Шунингдек, тунги уйқу давомида ўпка ва бронхларда йиғилган шилимшиқ ажралмаларни наҳорга мандарин шарбатини қабул қилиш билан бартараф этиш мумкин.

Рецепт:

  • Қуруқ йўтални енгиллаштириш ва балғам енгил кўчиши учун: 1 дона мандарин пўстининг 4/1 қисмини қуритиб, 1 стакан қайнаган сувда дамланг. Суюқликни чой ўрнида кунига 2-3 маҳал ичиш мумкин.
  • Холестерин миқдорини камайтиришда: данаксиз, кичикроқ мандаринни танлаб, пўстини арчиб, бироз қуритинг. Сўнг 1 стакан қайнаган сувда дамлаб, усти ёпиқ идишда 10 дақиқа тиндиринг. Дамламани кун давомида 2-3 қисмга бўлиб қабул қилинади. Муолажа давомийлиги умумий ҳолатдан келиб чиқиб белгиланади.
  • Асабни тинчлантиришда: мандариндан тайёрланган шарбатни тунги уйқудан аввал ичиш асаб тизимини яхшилайди ҳамда уйқуни меъёрлаштиради.
  • Юрак мушакларини мустаҳкамлаш учун мандарин мевасини оқ пўстлоғи билан истеъмол қилинади.
  • Ҳомиладор аёллар учун айниқса, биринчи уч ойликда мандарин меваси жуда зарур. Чунки бу вақтда аёл организмида С витамини танқислиги бошланади. Бироқ шуни унутмангки, мандариннинг ортиқчаси зиён. Ҳомиладор аёллар учун кун давомида 1-2 та кичик мандарин мевасини истеъмол қилиш меъёр саналади.

Кимларга мумкин эмас?

Ошқозон фаолияти билан боғлиқ хасталикларда, 12 бармоқли ичак яраси, гастритда мандарин ейиш тавсия этилмайди. Шунингдек, мандарин меваси буйрак фаолияти учун ҳам зарарли. Гепатит, нефрит ва холецистит касалликларида умуман таъқиқланади. Аллергик тошмаларга мойиллиги бўлган кичик ёшдаги болалар учун тавсия этилмайди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!