Месси “Барселона”ни тарк этиб, Англияга йўл олиши мумкин

10:36, 21 ноябрь

Агар "Барселона" тез орада ўз етакчиси Лионель Месси билан янги шартнома борасида келишиб олмаса, "Манчестер Сити" аргентиналик суперфутболчини Англия чемпионатига олиб кетади.

Маълумотларга қараганда, "Манчестер Сити"раҳбарияти Лионель Мессини қўлга киритиш учун жиддий ҳаракатларни бошлаган ва бу борада ҳар қандай харажатга тайёрлигини маълум қилди. 

"Манчестер Сити" хўжайинлари "Олтин тўп"нинг беш карра соҳибини трансфер қилиш учун "Барселона"га 200 миллион фунт стерлинг тўлашга ва футболчининг ўзига ҳафтасига 500 минг фунт тўлашга розилик билдирди. 

Айни пайтда "Барселона" Мессини 2018 йили тугайдиган амалдаги шартномасини узайтиришга кўндира олмаяпти. Лео ҳам аслида Каталонияда қолишни хоҳлаётгани йўқ. 

"Манчестер Сити" раҳбарлари "Барселона"ни аргентиналик футболчини қўйиб юборишга, Мессини эса Англия кўчиб келишга кўндира олишига ишонишмоқда. Улар буни катта пул эвазига эмас, балки бош мураббий Хосеп Гвардиола орқали амалга оширишмоқчи. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!