Владимир Путин Барак Обамани Россияга таклиф қилди

10:41, 21 ноябрь

Лимадаги саммит якуни натижасида журналистларнинг саволларига жавоб берар экан, Россия Президенти Владимир Путин АҚШнинг собиқ Президенти Барак Обамага бир неча йиллик ҳамкорлик учун минатдорчилик билдириб, уни Россияга таклиф этганини маълум қилди.

“Ўртамиздаги муносабатлар осон кечмаган бўлсада, мен ҳам Обама ҳам бир-биримизнинг фаолиятимизга ҳурмат билан қараганмиз, — дея шарҳлади Давлат раҳбарининг сўзларини ТАСС. — Мен шу ўтган йиллар учун унга минатдорчилик билдирдим, ҳамда исталган вақтда агар лозим топса уни Россияда кутишдан мамнун бўлишимизни айтдим”.

Аввалроқ Россия раҳбарининг матбуот котиби Дмитрий Песков РФ ва АҚШ президентлари форумнинг ишчи кенгаши доирасида қисқа сухбат олиб боришгани ҳақида маълум қилган эди.

АҚШ Президенти Барак Обама учун Лимадаги саммит — Америка раҳбари сифатида ўтказган оҳиргисидир: 2017 йилнинг январидан ушбу постни Дональд Трамп эгаллайди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!