Бошқирдистонда видеорегистратор қор одамни тасвирга олди (видео)

11:10, 21 ноябрь

Россиянинг Бошқирдистон автоном республикасида қор босган йўлда афсонавий қор одам пайдо бўлди, буни видеорегистратор тасвирга олди, деб хабар берди “Nonbox.ru” нашри.

Нима учун бу мавжудот қор одам деб аталади? Инсонларга ўхшаб кетадиган бундай сирли жонзотни Американинг қалин, ям-яшил ўрмонларида учратиш мумкин. Аммо Россиянинг совуқ об-ҳаволи иқлимида уларни айнан қор ёққанда кўриш мумкин экан. Яқинда у Бошқирдистонда видерегистратор томондан тасвирга олинган.

Бу қизиқарли видеороликни журналистларга Учали шаҳрида яшовчи эркак юборган. У дўстлари билан кечқурун тоғдан қайтаётганда, машинанинг олдидан қор одам югуриб ўтган. У дўстлари билан машинадан тушиб, сирли мавжудотнинг изини кузатган.

Қор одам видеороликнинг қирқ еттинчи сониясида пайдо бўлган. Инсонга ўхшаб кетадиган махлуқ, йўлни кесиб ўтиб, ўрмон ичкарисига югурган. Автомобилдаги одамлар қўрқиш ўрнига уни видеога олган, уларнинг ўрнида бошқа одам бўлганида қўрққанидан эсдан оғиши мумкин эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!