Лола концерти учун яратилган тўй либос нимадан далолатлиги тўғрисида гапирди

11:23, 21 ноябрь

Лоланинг бугун “Истиқлол” санъат саройида яккахон концерт дастурига старт берилади. 

Концерт олдидан хонанда журналист Бахтиёр Тўрахоновнинг My5 телеканалидаги “19:09” кўрсатувида иштирок этиб, айрим саволларга жавоб берди.

Хусусан журналист Лоладан концерт учун яратилаётган янги либос жуда ҳам тўй либосига ўхшаши нимадан далолатлиги тўғрисида сўради.

“Айни нуқтасига тегдингиз. Ушбу либосни кийиб кўрганимда, Зульфияга қараб, менимча биз жуда тўғри йўналишдамиз дедим (кулади). Дарҳақиқат, бу либос шу қадар енгил, беғуборки... Бу либос менинг дастур давомидаги блокнинг тароналарига жуда мос.”

Лола айни дамда шахсий ҳаётидаги янгиликларни сир сақламоқда. Бироқ Darakchi.uz’нинг онлайн интервью саҳифасида севган инсони борлигига шаъма қилганди. Ким билсин эҳтимол, концертдан сўнг шахсий ҳаётида ўзгаришлар юз берар?

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!