Япония императорининг келини ва набираси автоҳалокатга учради

12:38, 21 ноябрь

Япония императори Акихитонинг келини, малика Кико ва набираси шаҳзода Хисахито ўтирган автомобиль йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда “ТАСС” хабар бермоқда

Автоҳалокат Канагава префектураси Сагамихара шаҳрида юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲ иштирокчиларидан бири иккинчисини бориб урган. Бироқ айб кимда бўлганлигига аниқлик киритилмаган. 

Император саройи бошқармасининг маълум қилишича, император оиласи аъзоларига шикаст етмаган. 

Малика Кико император Акихитонинг кичкина ўғли шаҳзода Акисинонинг рафиқаси ҳисобланади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!