Лола: “ Ҳамма ‘Билмайсан’ собиқ турмуш ўртоғимга аталган деб ўйлади...”

12:44, 21 ноябрь

Хонанда Лола ўзининг янги “Билмайсан” деб номланган таронаси кимга аталгани ҳақида сўзлаб берди. 

Хонанда “MY5” телеканалида намойиш этилган “19.09” кўрсатувида иштирок этди ва кўрсатув муаллифи Бахтиёр Тўрахоновнинг қизиқарли саволларига жавоб берди.

Лола “Билмайсан” қўшиғининг яратилиши ҳақида шундай дейди:

—Биласизми, “Билмайсан” кимга аталгани кўпчиликни қизиқтирди. Кўпчилик бу қўшиқни собиқ турмуш ўртоғимга аталганини тахмин қилди. Бироқ бундай эмас. Мен унга атаб қўшиқ куйламайман.  У узоқ ўтмишда қолган. Ҳозир эса менинг ўз йўлим ва ўз ҳаётим бор, мен бахтлиман. Мен бу қўшиқни ташлаб кетилган ва хиёнатга дучор бўлса-да, ҳали ҳамон ўша инсонни севишда давом этаётган аёлларнинг қалб изтиробини ҳис этган ҳолда куйладим. 

Лоланинг “Билмайсан” қўшиғи мухлислар эътиборига 7 ноябрь куни тақдим этилган эди. 

Маълумот учун, бугун “Истиқлол” санъат саройида Лоланинг уч кунлик концерт дастурига старт берилади. “Darakchi.uz” жамоаси ҳам концертда меҳмон бўлади. Концертдан репортажни сайтимизда ўқишингиз мумкин бўлади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!