Испания чемпионати мухлислари учун ажойиб янгилик: UzReport TV Ла Лига ўйинларини трансляция қилади

12:48, 21 ноябрь

UzReport TV телеканали Испания чемпионати ўйинларини трансляция қилади. Телеканал Ўзбекистон ҳудудида Ла Лига ўйинларини трансляция қилиш ҳуқуқини сотиб олганини расмий сайти орқали маълум қилди.

Хабарда таъкидланишича, ўзбекистонлик футбол мухлисларининг талаб ва истакларидан келиб чиққан ҳолда UzReport TV Испания чемпионатининг мавсум давомида қолган 25 тур ўйинларини жонли эфирда кўрсатади.

Таъкидлаш жоиз, шу вақтга қадар Ўзбекистон худудида бирорта телеканал Ла лига трансляциясига расмий ҳуқуқни қўлга киритмаган эди.

UzReport TV томонидан Испания чемпионати трансляцияси сотиб олинган ва айни вақтда бу борада техник ишлар олиб борилмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!