Пойафзал рангида гап кўп...

14:34, 21 ноябрь

Мутахассисларнинг фикрича, оёқ кийимининг ранги ҳам катта аҳамиятга эга экан. Хўш, бу ҳақда нималарни биламиз?

Қора - тартибга солади, ёвузлик қувватини қирқади.

Малла - ҳасадни юзага келтиради, соҳибида ўзидан қониқиш ҳиссини туйдиради, бироқ баҳс ва зиддиятларга мойиллик чақиради.

Қизил - ҳар қандай салбий таъсирдан ажойиб ҳимоя, айниқса, ҳасаддан; соҳибидан атрофдаги нохушликларни узоқлаштиради, бироқ чарчоқ, бефарқлик чақиради;  атрофдагиларнинг кўз олдида ижтимоий мақомингизни ошириб кўрсатади.

Оч малла - ошқозон-ичак ва пешоб йўллари ишини яхшилайди, агрессияни босади, ёмонликни қайтаради.

Кўк ва сиёҳранг - бундай оёқ кийимда муҳим, масъулиятли қарорлар қабул қилиш осон, режалар тузиш, ижодда ёрдам беради. Бундай оёқ кийимни кийиб юрганда бош оғриғи қолади. Ҳаяжонлар босилади.

Оқ ранг - кўтаринкилик бағишлайди, бироқ эринчоқлик келтириб чиқариши мумкин. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!