Олимлар аёлнинг қайси ёши эркакларни кўпроқ мафтун қилишини аниқлашди

15:18, 21 ноябрь

Финляндиянинг Турку университети олимлари сўровнома ўтказиб, қайси ёшдаги аёллар эркакларни кўпроқ мафтун қилишини аниқлашди.

Аниқланишича, эркаклар кўпроқ 23 дан 28 ёшгача бўлган аёлларни афзал кўришади. Сўровноманинг маълумотлари аёлнинг гўзаллиги 24 ва 25 ёшларда намоён бўлишини кўрсатди.

Ушбу тадқиқот янгилик кашф қилгани йўқ, шунчаки асрлар оша исботланиб келаётган назарияни яна бир бор исботлади. 

Маълум бўлишича, 25 ёш аёл учун ҳомиладор бўлиш учун энг мақбулидир, сабаби бу ёшда аёлларнинг фертиллигининг авж нуқтага етиб, омадли ҳомиладорликнинг эҳтимоли ката бўлади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!