Зебо Наврўзова Асал Шодиева ижодини давом эттириши учун Шоҳруҳхонни кўндирмоқда

15:50, 21 ноябрь

Режиссёр Зебо Наврўзова келини, актриса Асал Шодиева билан бирга “Даракчи”га интервью берди. Интервью давомида Асал Шодиева турмуш ўртоғи Шоҳруҳхоннинг ўз ижодига муносабати ҳақида айтиб ўтди. 

“Биласизми, тўйдан кейин ижод қилишимга рози бўлмадилар. Оила қургандан кейин келин уй ишлари, оила билан банд бўлиши керак дедилар. Бироқ Зебо опа менинг ёнимни олиб, ишлашимга рухсат олиб беряптилар. Шоҳрух ака ҳали аниқ қарор айтмадилару, бироқ, ойижонимиз кўмакларида фотосессия, кичикроқ  лойиҳаларда иштирок этиб келяпмиз. (Зебо опага юзланиб) Бунинг учун сизга раҳмат” — дейди Асал Шодиева. 

Зебо Наврўзованинг маълум қилишича, Асални рольга таклиф қилган ҳар бир режиссёр биринчи ўринда у ва Шоҳруҳхоннинг олдидан ўтади. Сценарийларни ҳам биринчи Зебо Наврўзова ва Шоҳруҳхон ўқиб кўради. 

“Бу Асалга ишонмаймиз дегани эмас. Келиним ҳам ролларни чертиб- чертиб танлашига ишонаман”,—дейди Зебо Наврўзова.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!