«Сеҳрли хумча» - таом ичида таом

15:56, 21 ноябрь

Зарур масаллиқлар (4 кишилик): 1 та ўртача катталикдаги қовоқ, 200 гр. қўзиқорин, 100 мл. шўрва (кубиклардан фойдалансангиз ҳам бўлади), 3 та картошка, 1 бош пиёз, 3 ош қошиқ томат, 2 ош қошиқ сариёғ, ярим боғдан шивит ва кинза, ўсимлик ёғи, туз, мурч.

Тайёрланиши: 1. Қовоқнинг устки қисмини эҳтиёкорлик билан кесиб олинг. Кейин ичини ўйиб олиб, уруғидан тозаланг. Сариёғни қовоқнинг ичига суртиб чиқинг.

2. Қўзиқоринни бўлакларга ажратиб, қиздирилган ўсимлик ёғида қовуриб олинг.

3. Картошкаларни кичикроқ қилиб тўғраб, қовуриб олинг. Пиёзни ҳалқа шаклида тўғраб, уни ҳам тилларангга киргунча қовуринг-да, кейин томат солинг. Охирида шўрвани қўшиб, майдаланган кўкатларни ҳам солинг.

4. Қовоқ ичига картошка, қўзиқоринни солиб, туз, мурч сепинг. Кейин пиёзли қайлани қуйиб, қовоқли қопқоқни ёпинг. 200 даражада қиздирилган газ печига 40 дақиқага қўйинг. Кейин пишлоқ қириндисини сепиб, яна 15 дақиқа газ печида қолдиринг.

Тайёрланиш вақти: 1 соату 40 дақиқа.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!