Ўзбекистон U-20 терма жамоаси йиғинга киришди

16:15, 21 ноябрь

Футзал бўйича Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бугундан йиғинга киришди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон футзал уюшмаси матбуот хизмати. 

Бундан мақсад - 2017 йил тарихда илк маротаба ўтказиладиган U-20 Осиё чемпионатига тайёргарлик кўриш. Ушбу жамоага ҳам испаниялик мутахассис Хосе Мария Мендез бош мураббийлик қилмоқда. Жаноб Мендез U-20 терма жамоамизга номзод сифатида 17 нафар футзалчини машғулотларга жалб этди. Ушбу йиғин 26 ноябрга қадар давом этади. Машғулотлар кунига икки маҳалдан олиб борилади.

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси йиғинига чақирилганлар:

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!