Уйқусизликда қовоқ шарбати ёрдам беради

16:20, 21 ноябрь

Бу полиз маҳсулотининг ҳар бир қисмида алохида фойдали хусусият мавжуд.

Қовоқ уруғи - қондаги холестерин миқдорини камайтиради, юрак-қон томир фаолиятини мустаҳкамлайди ҳамда таркибидаги Д витамини ҳисобига суякларни мустаҳкам қилиб, кальций моддасини сингдиришга ёрдам беради. Пўстлоғи – қовоқ пўстида цинк моддаси юқори бўлиб, замбуруғлар кўпайишидан сақловчи ўсимлик оқсили ҳам бор. Шамоллаш, жигар фаолияти билан боғлиқ хасталиклар, уйқусизлик, қандли диабет, эркаклардаги простата бези касалликларида қовоқнинг фойдаса беминнатдир.

Рецепт: Уйқусизликда – ярим стакан қовоқ шарбатига 1 чой қошиқ асални аралаштириб, ухлашдан аввал қабул қилинади. Бу шарбат таъсирида уйқу холати нормаллашиб, меҳнат лаёқати кўтарилади.

  • Буйракда тош йиғилишида – ярим стакан янги чиқарилган қовоқ шарбатини бир кунда 3 махал ичилади. Муолажа давомийлиги 10 кун.
  • Тетиклаштирувчи шарбат - 1 литр сувга 100 гр шакар солиб қайнатилади. Қайнаган сувга 500 гр қирғичдан чиқарилган қовоқни қўшиб, 5-10 дақиқа давомида қайнатилиб,тиндирилади. Оловдан олгач 1 та лимон шарбатини аралаштириб, илиқ ҳолатда қабул қилинади. Мазкур шарбатни овқатдан сўнг истеъмол қилиш хазм қилиш жараёнига ижобий таъсир этиб, қувватни оширади.

Кимларга мумкин эмас: қорин ва ичак фаолияти билан боғлиқ муаммоларда, диареяга мойиллиги борлар учун қовоқ ва ундан тайёрланадиган шарбатлар тавсия этилмайди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!