“Поедем, поедим!” кўрсатувининг навбатдаги сони Ўзбекистонда суратга олинди (Видео)

16:32, 21 ноябрь

Жорий йилнинг 5-7 октябрь кунлари НТВ (Россия) телеканалининг Жон Уоррен бошчилигидаги “Поедем, поедим!” дастури ижодкорлари мамлакатимизга ташриф буюриб, Хиванинг диққатга сазовор жойларида суратга олиш ишларини олиб боришди

19 ноябрь куни мазкур дастурнинг янги сони эфирга узатилди. Кўрсатув давомида бошловчи Жон Уоррен “очиқ осмон остидаги музей” - Хива шаҳри, “Лазги” рақси ҳақида ҳикоя қилади, саҳро қўйнида қуёш ботишини кузатади, маҳаллий бозорларни айланади ва лағмон тайёрлаш сирлари билан ўртоқлашади. Шунингдек, бошловчи Тошкентдаги бўлиб ўтган Халқаро сайёҳлик ярмаркасида, Абулқосим мадрасасида, Олой бозорида ҳам бўлди.

Кўрсатувнинг янги сонини қуйида томоша қилинг:

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!