Тошкентда йўлнинг музлагани оқибатида йўловчи ташувчи маршрут йўлдан чиқиб кетди

16:56, 21 ноябрь

Бугун эрталаб соат чамаси 9 ларда Тошкентда жиддий ЙТҲ юз берди – йўловчи маршрути йўлдан чиқиб кетди. Ҳодиса ижтимоий тармоқларга жойланди, деб хабар бермоқда “Новости Узбекистана”.

Мазкур воқеа Ц-5 мавзесидаги “Централ” кафеси рўпарасида содир бўлди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, “Газель” русумли маршрут такси сирпанчиқ йўлда сурилиб кетган ва йўлдан чиқиб кетган. Ҳодиса жойига ЙҲХБ ходимлари ва тез тиббий ёрдам машинаси етиб келган.

Дастлабки маълумотларга қараганда, йўловчилардан ҳеч ким жиддий зарар кўрмаган. Ҳайдовчиларнинг айтишларича, шаҳарнинг марказий кўчаларида музлама йўқ – тунда йўлларга қум ва туз сепилган. Бироқ айрим кўчаларда ҳали ҳамон музалаган йўллар мавжуд.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!