Лионель Месси соғлиғидаги кичик муаммодан кейин майдонга қайтишга тайёр

09:00, 22 ноябрь

“Барселона” жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси “Селтик” клубига қарши Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 5-турида майдонга тушишга тайёр, деб хабар бермоқда "iSport.ua".

Аргентиналик футболчи соғлиғидаги кичик муаммо туфайли “Малага”га қарши (0:0) Испания чемпионати 12-тур ўйинини ўтказиб юборганди.

Шунга қарамай, у каталонияликларнинг сўнгги машғулотида қатнашди ва бўлажак ўйинга тайёр. Жорий мавсумда Месси барча турнирларда 14 ўйин ўтказиб, 16 та гол киритди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!