Олма, беҳи ёки шоколад? Жуфтингизни танловига қараб, муроса йўлини топинг!

09:54, 22 ноябрь
  • Турмуш ўртоғингиз гўшт ва ундан тайёрланадиган егуликларни хуш кўрса, у прагматик инсон. Ўзига ишонади, эр-хотин муносабатларига жиддий ёндашади. Аммо ҳаётни идеаллаштиришни ёқтирмайди.
  • Балиқ гўшти ва балиқли таомлар ихлосманди оилавий можароларни ёқтирмаслиги аниқ. Сабр-бардошли, кези келганида сизга ён босса-да, муаммоли вазиятларга тоқати йўқ.
  • Жуфтингизга тез-тез сабзавотли таом ва егуликлар тайёрлаб берсангиз, билингки, у романтик ва эҳтиросли одам. Шу боис ҳам ўзаро муносабатларда тасаввурингизни ишга солиб, турли хил “кашфиёт”ларни синаб кўришингиз мумкин.
  • Бегингиз узум, банан, гилос каби юмшоқ меваларни ёқтирса, омадим чопди, деяверинг. Боиси, уни унча-мунчага ранжитолмайсиз. Аммо портлашига имконият берманг. Олма, беҳи каби қаттиқ мева ишқибозлари эса нозиккўнгил бўлишади. Бундай эркак билан ўйлаб муомала қилган дуруст.
  • Ширинликни севувчи турмуш ўртоғингиздан ажойиб умр йўлдош чиқади. Бироқ баъзи ҳолларда онасининг эркаси бўлиб қолса, ранжиманг. Бу унинг феълидаги ўзига хосликдир.

Эрингиз лов этиб ёниб, пуф этиб ўчса, демакки, аччиқ таом ва егуликларни хуш кўради. Шунингдек, бундай эркаклар доим кутилмаган вазиятларга тушиб қолишади. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!